АҚШнинг Афғонистондаги вакиллари Урузгонда рўй берган тасодифий бомбалашлар сабабларини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

Душанба кунги тасодифий бомбалашлар оқибатида 40га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган эди. Гувоҳларнинг маълум қилишларича, қурбон бўлганларнинг аксарияти тўй маросими қатнашчилари бўлишган. АҚШ ҳукумати вакилларининг баён қилишларича, ҳаво зарбалари зенит-артиллерия ҳужумларига қарши амалга оширилган. "Нью Йорк Таймс" газетасининг ёзишича, ўша пайтда коалиция кучлари мазкур ҳудудларда толибон жангариларига қарши йирик амалиётларни олиб бораётган эди.