Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари устидан назорат ўрнатиб келган Давлат матбуот қўмитаси бекор қилиниб, унинг ўрнида матбуот ва ахборот агентлиги ташкил этилди.

Бу борадаги Ўзбекистон президенти фармонига кўра, янги ташкил этилган Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари ишига аралашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Кузатувчилар фикрича, бундан икки ой олдин цензура Ўзбекистонда бекор қилинган бўлсада, мамлакатда матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият ўзгармаган.