ҲОКИМЛАР ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ЎЗАРО ИШЛАШНИ ЎРГАНИШМОҚЧИ

2002 йил 4 июл куни «Интерньюис Ўзбекистон» ташкилоти «Оммавий ахборот воситалари ва ҳокимият» номли ўқув семинарини бошлади. Семинарда ҳокимларга ахборот эркинлигининг аҳамияти тушунтирилади. Уларга шунингдек журналистлар билан ишлаш усуллари-йўллари ўргатилади. Ўз навбатида журналистлар ҳам ҳокимият тармоқларидан маълумот олиш борасидаги малакаларини оширадилар.