Бугун Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг икки кунлик саммити очилади.

Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этадилар. "Интерфакс" хабарига кўра Туркманистон президенти Сапармурат Ниязов учрашувга бориш-бормаслигини тасдиқламаган. Актау саммити иштирокчилари террорчиликка қарши кураш ҳамда энергетика соасида ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама этадилар.