Қобулдаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ҳамда Афғонистон ўтиш даври ҳукумати вакиллари Ўрузгондаги тасодифий бомбалаш сабаблари юзасидан дастлабки комиссия хулсаларини эълон қилдилар.

Сўнгги маълумотларга кўра тасодифий ҳаво зарбалари оқибатида ўтган душанба 48 киши ҳалок бўлган ва 117 киши оғир жароҳат олган. Матбуот анжуманида чиқиш қилган АҚШ Генерали Дэн МакНил ва Афғонистон ташқи ишлар вазири доктор Абдулло ушбу воқеаларни "тасодифий фожеа" дея таърифлашди. Томонлар келажакда бу каби ҳато ҳаракатлар қайта такрорланмаслиги учун фожеа сабабларини оҳиригача ўрганиб чиқиш ниятидалар. Афғонистон ташқи ишлар вазири аксил-террор коалицияси ҳамда афғон кучларининг толибон ва "Ал-Қаида" жангариларига қарши амалиётлари бундан буён ҳам давом этишини қайд этди.