Бугун Туркия бош вазири Булент Эжевитнинг коалиция ҳамкори, Миллиятчи ҳаракат партияси муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишига чақирди.

Мазкур партия лидери ва бош вазир ўринбосари Девлет Боҳчалининг айтишига кўра, 77 ëшли Эжевитнинг соғлиғи ëмонлиги оқибатида пайдо бўлган сиëсий ноаниқликларга чек қўйиш учун ноябр ойида парламент сайловлари ўтказилиши лозим. Бу билан биринчи марта коалиция ҳамкори муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига чақирди. Туркияда навбатдаги парламент сайловлари 2004 йилнинг апрел ойида ўтказилиши белгиланган.