Афғонистоннинг Ўтиш даври президенти Хамид Карзай матбуот вакилининг айтишига кўра, ҳукумат шанба куни Кобулда Карзай ўринбосарларидан бири Хожи Абдул Қодирни отиб ўлдирган шахсларни қидириб топиш учун тинчлик ўрнатувчи халқаро кучлардан ëрдам сўрайди.

Матбуот вакили Фозил Акбарнинг айтишича, ҳукуматнинг бугунги йиғинида халқаро кучлардан ëрдам сўраш ҳақда қарор берилган. Унинг айтишига қараганда, халқаро кучлар ëрдами Қодирнинг қотилларини жавобгарликка тортишда тергов ишлари ҳолис, адолатли ва профессионал шаклда ўтказилишини таъминлайди. Тинчлик ўрнатувчи халқаро кучлар Карзайнинг бошқа бир ўринбосари Карим Ҳалилий бошчилигидаги махсус бир комиссия билан биргаликда иш олиб боради.