Япония бош вазири ва Европа иттифоқининг янги президенти - Даниянинг бош вазири ўзларининг кучли халқаро ëрдам сиëсатини давом эттиришга келишиб олдилар.

Бугун Токиода ўтказилган Европа иттифоқи – Япония саммитида Япония бош вазири Юничиро Коизуми даниялик ҳамкасби Андерс Расмусен билан учрашди. Қабул қилинган бир қўшма баëнотда ëзилишича, икки томон жаҳон бўйлаб ривожланиш учун кўрсатилаëтган ëрдам жамғармасининг аксариятини беришда давом этади, шунингдек, завод-фабрикаларнинг атмосфера ҳарорати тобора исиб бораëтганига сабаб бўлаëтган тутунларини камайтиришга қаратилган тадбирларни олдга суради. Саммит давомида Европа коммисиясининг президенти Романо Проди ҳам учрашган Коизуми, халқаро савдо масалалари, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазият муҳокама қилинганини айтди.