Бугун Фаластинга қарашли Ғарбий соҳилдаги Женин шаҳрида “Ислом жиҳоди” фаластинлик гуруҳ лидерларидан бири ўлдирилган.

Ўз машинасида кетаётган Муаммар Дарахме пистирмадан отиб кетилган. Исроил томони ҳодисани изоҳлашдан бош тортган.
“Ислом жиҳоди” гуруҳи Исроилга қарши содир этилган бир қанча хужумларни ўз зиммасига олган. Кеча Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес Фаластин молия вазири Салам Файед билан бир қанча иқтисодий масалаларни муҳокама қилган. Бу кейинги бир неча ой ичида Исроил-Фаластин музокаралари доирасида юқори лавозимли мансабдорларнинг ўтказган биринчи учрашуви бўлди.