Бугун Россия вакиллари, Европа комиссияси ва Европа таъмирлаш ва тараққиёт банки мутахассислари Россиянинг шимол-ғарбий ҳудудларига йирик инвестиция жойлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Мазкур инвестиция экологик дастурларга сарфланиши лозим. Бундан ташқари Россияга камида 100 миллион евро миқдорида кредит ажратилиши ҳам кўзда тутилган.
Маълум бўлишича, шу минтақада нурланиш тарқалишининг олдини олиш учун ярим миллиард евро миқдорида маблағ талаб қилинади.