Британиялик ҳарбийлар Афғонистонда толиблар ва "Ал-Қаида" жангарилари отрядларини излаш амалиётларини якунладилар.

Британиялик денгиз пиёдалари Афғонистон шарқидаги Покистон чегарасига яқин тоғли районларда излаш амалиётларини ўтказдилар. Амалиётлар давомида қурол-яроғ яширилган бир неча хуфя омбор топдилар.