Фаластин экстремистлари исроилликларга қарши ҳужумларини тўхтатмаяптилар.

Бугун Ғазо секторидаги Миср чегарасига яқин жойда Исроил патрули пистирмадан ўққа тутилди. Ҳарбий хизматчи яраланган. Бундан ташқари минтақадаги яҳудийлар яшайдиган Неве Декалим қишлоғи ҳам ўққа тутилди. Қурбонлар йўқ.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарм шаҳрига яқин жойда бўлиб ўтган отишма пайтида бир фаластинлик жароҳат олди.
Инцидентлар бўлиб турганига қарамай Исроил ва Фаластин мухторияти раҳбарлари ўртасидаги сўзлашувлар авж олмоқда. Сўнгги кунларда Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес Фаластин раҳбариятининг юқори даражали мулозимлари билан икки марта учрашди. Фаластин томони берган маълумотларга кўра, сўзлашувларда томонлар кенгроқ таркибда давом эттирилиши режалаштирилмоқда.