Кобул аҳоли ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши ва бунинг оқибатида тозаликни сақлаш билан боғлиқ муаммолар таҳликаси олдида турибди, деди Афғонистон пойтахти ҳокими Осиёдаги энг йирик 50та шаҳар маъмуриятлари бошлиқларининг Бангкокда очилган конференциясида.

Кобулга мамлакатнинг бошқа минтақаларидан кунига камида 400 одам келади, бироқ уларни жой билан таъминлашга имкон йўқ. Шаҳардаги муассасалар чиқиндиларни тозалашни уддалай олмаяптилар. Ичимлик суви етишмайди.
Уч кун давом этадиган Бангкок конференцияси Осиёдаги йирик шаҳарлар санитария ҳолатини муҳокама қилади.