Афғонистон лидери Хамид Карзай ялпи таълим соҳасини ўзи бошқараётган маъмурият фаолиятининг асосий йўналишларидан бири, деб атади.

Бугун Кобулда қилган чиқиши чоғида уч вазирлик - мудофаа, ташқи ишлар ва ички ишлар вазирликлари бюджетини қисқартиришини ва шу йўл билан тежалган пулни таълим вазирлигига ўтказиб беришини баён этди. Бироқ, таълим вазирлигига ажратилган пулнинг қанча эканлигини аниқ айтмади.