Бугун Туркия Эрондан туркиялик қуролланган Курд сепаратчиларини қўлга олишни ва уларни террористлар сифатида тан олишни талаб этди.

Ички ишлар вазири Рушту Казим Южеленнинг Анқарага борган Эронлик ҳамкасби Абдулвоҳид Мусавий Ларига айтишига кўра, яқинда ўз номини ўзгартирган Курдистон ишчилар партияси (ПКК) ҳали ҳам террорист ташкилоти, деб ҳисобланиши керак. Апрел ойида ПКК ўз номини Курдистон озодлик ва демократик конгресига (КАДЕК) ўзгартириб, қуролли курашни тўҳтатишини билдирди. Расмий Анқара узоқ вақтдан бери қўшни Эронни Курд сепаратизмига ҳомийлик қилаëтганида айблаб келмоқда. Теҳрон эса буни ҳар доим рад этмоқда. Туркия қуролли кучлари ва ПКК ўртасида 15 йил давом этаëтган тўқнашувлар оқибатида тахминан 35 минг одам ҳалок бўлди. 1999 йилда ПКК лидери Абдулла Ўжалон қўлга олиниб суд қилинганидан бери кўплаб Туркиялик Курд сепаратчилари Ироқ ва Эронга қочиб ўтдилар.