Бугун Афғонистоннинг жанубида автомобили ракеталардан ўққа тутилиши оқибатида Афғонистон ҳукумати қўшинларининг тўрт ҳарбийси нобуд бўлди, олти киши жароҳат олди.

Афғонистоннинг "Исламик пресс" ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳарбийлар Покистон чегарасидаги чўл зонасида патруллик қилаётгандилар. Ҳозирча соқчиларни ким ўққа тутгани маълум эмас.
Мазкур хабар бошқа мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади.