Мисрда таъқиқлаб қўйилган "Мусулмон биродарлар" гуруҳининг фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб 28 киши ҳибсга олинди.

Расмийларга кўра, қўлга олинганлар Қоҳирада ҳукуматга қарши намойиш ўтказишга тайёргарлик кўрганлар.

"Мусулмон биродарлар" гуруҳи Мисрда исломий давлат қуриш тарафдоридир. Гуруҳ аъзолари ўз мақсадларимизга куч ишлатмаслик йўли билан етамиз, деб таъкидлайдилар.