Шанба куни кечқурун Кашмирнинг Ҳиндистонга қарашли қисмида содир этилган ҳужум оқибатида камида 27 киши нобуд бўлди, 30 дан зиёд киши яраланди.

Ҳужум исломий жангарилар томонидан амалга оширилган, деб тахмин қилинмоқда.
Воқеа Кашмирнинг қишки пойтаҳти Жамму шаҳри яқинида юз берди.
Гувоҳларга кўра, ҳинд роҳибларидай кийиниб олган ва қуролланган бир неча киши камбағаллар истиқомат қилувчи кварталларга кириб гранаталар ташлаганлар ва ўт очганлар.
Маҳаллий полиция хужум учун масъулиятни Покистонга ҳайриҳоҳ бўлган экстремистик гуруҳлардан бирининг зиммасига юкламоқда.
Бу кейинги икки ой ичида Кашмирда содир этилган энг жиддий инцидентдир.
Покистон мазкур террористик хуружни кескин қоралади. Покистон ташқи ишлар вазирлиги ёйинлаган баёнотда, хужумни уюштирганлар минтақадаги бусиз ҳам оғир бўлган вазиятни издан чиқаришга уринмоқдалар, дейилган. Айни пайтда Покистон "маҳаллий аҳолининг ҳоҳиш-иродасига муносиб тарзда" Кашмирдаги вазиятни изга солишга Ҳиндистонни даъват қилди.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Жасвант Синг мазкур террористик хуружда Покистоннинг қўли бор, деб баёнот берди.