Фаластин мухторияти расмийлари Фаластин ҳудудларида ислоҳотлар ўтказишга Исроилнинг ҳарбий амалиётлари имкон бермаяпти, деб баёнот бердилар.

Мухторият ҳукумати шанба куни тарқатган баёнотда Фаластин шаҳарларидаги гуманитар вазият ҳалокатлидир, ишсизлик ўсиб, қашшоқлик кучайиб бормоқда, тиббий ёрдам кўрсатишга маблағ етишмаяпти, дейилган.
Кеча Исроил Фаластин вакиллари билан сўзлашувларни номаълум муддатга тўхтатиб туришини эълон қилди.
Шанба куни Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Переснинг Фаластин вакиллари билан сўзлашувлари бўлиб ўтиши, учрашувда Фаластин ҳудудларнинг иқтисодий тарaққиёти масалалaри муҳокама қилиниши керак эди.
Учрашув Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида портловчи моддалар юкланган яна бир машинани қўлга олганларидан сўнг қолдирилди.