АҚШ молия вазири Пол О'Нил собиқ СССРнинг тўрт республикасига сафари доирасида бугун Қирғизистонга келди.

Бишкекда О'Нил президент Асқар Ақаев ва бош вазир ўринбосари Жоомарт Оторбаевлар билан Қирғизистон иқтисодиятидаги вазиятни ҳамда бу республикага халқаро молиявий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилади.

АҚШ молия вазири Бишкекка сафари олдидан Украина президенти Леонид Кучма билан сўзлашувлар ўтказди. О'Нил Қирғизистондан Ўзбекистонга ва сўнгра Грузияга ўтади.

АҚШ молия вазирининг сафаридан кўзланган асосий мақсад собиқ совет республикаларида иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар боришини муҳокама қилишдир.