Шанба куни Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида 28 одам қирғин-барот этилганига норозилик билдириш учун бугун Жамму шаҳрида дўконлар ва мактаблар ëпиб қўйилди.

Хабарларга қараганда, маҳаллий аҳоли ҳавфсизлик талабга жавоб бермаслигига норозилик билдиришмоқда. Ҳиндистон расмий вакиллари қирғин-баротга Покистон томонидан қўлланган жангариларни айбладилар, аммо бугун Деҳли ҳукумати ўзининг расмий муносабатини бир кунга кечиктирди. Покистон ҳукумати дарҳол қирғин-баротни қоралади ва ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Азиз Аҳмадҳон Ҳиндистон расмийлари томонидан қилинган айбномаларни рад этди.