Бугун Сарайевода Югославия, Хорватия ва Босния президентлари учрашиб, узоқ йиллар давом этган урушлардан кейин давлатлари ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилишмоқда.

1990 йиллардаги Босния ва Хорватия можаролари тамом бўлганидан бери биринчи марта бундай саммит ўтказилмоқда. Президентлар муҳожирларни ўз ерларига қайтариш, мулк ҳуқуқлари, эркин савдо ва саëҳат қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши кураш олиб боришда ҳамкорлик қилиш каби масалаларни муҳокама этишмоқда. Саммит бошланишидан олдин Сарайевода қўшимча ҳавфсизлик чоралари кўрилди ва НАТО етакчилигидаги қўшинлар Босния пойтахтига бориладиган барча йўлларда текширув пунктлари ўрнатди.