Валкер Линд адвокатининг айтишига кўра, унинг мижози Толибларга ëрдам берганини ва портловчи моддаларни ташиганини бўйинига олган. Валкер Линд “Ал-Қаида” террор тармоғи тўғрисида олиб борилаëтган текширув ишларида АҚШ расмийлари билан ҳамкорлик қилишга ҳам рози бўлган. Юқори қайд этилган иккита айбга гуноҳкор эканини эътироф этгани билан энди Валкер Линд жами 20 йил қамоқ жазосини олади. Агар 21 ëшли Валкер Линд олдинги барча айбларга айбдор деб топилганда умр бўйи озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.