Бугун Қозоғистонда сиëсий партияларни рўйҳатдан ўтказиш тартиб қоидалари ҳақидаги янги қонун кучга кирди.

Қонун рўйҳатдан ўтмоқчи бўлган партияларнинг камида 50 минг аъзоси бўлишини талаб қилади. Олдинги қонунда уларнинг сони уч минг қилиб белгиланган эди.
Бундан ташқари партия мамлакатдаги 14 вилоятининг ҳар бирида камида 700 нафардан аъзога эга бўлишига керак.
Қозоғистонда бугун 19 та сиëсий партия бўлиб, шулардан бор йўғи учтаси қонунда кўзда тутилган талабларга жавоб бериши мумкин. Уларнинг барчаси ҳукумат тарафидаги партиялардир.