Афғонистоннинг ўтиш даври ҳукумати душанба куни марказий ҳокимиятга бўйинсинмаган қуролли гуруҳларни тарқатиш ҳақда кўрсатма берди.

Жараëннинг боришини, таркибига ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари кирган, маҳсус комиссия кузатиб боради.
Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, Афғонистон лидери Ҳамид Карзай, пойтаҳтдан ташқарида бўлган ва ҳукумат деярли таъсирга эга бўлмаган дала қўмондонларини қандай қилиб ўз назорати остига олиши ноаниқдир.
Душанба куни АҚШ мудофаа вазири Пол Вульфовиц Кобулда Ҳамид Карзай билан аксил-террор амалиëтларининг бориши ва Афғон миллий армиясини яратиш жараëни билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.