Туркияда муддатидан олдин сайловлар 3 ноябрда ўтказилади.

Бу ҳақда таркибига уч партия кирган ҳукумрон коалиция лидерлари эълон қилишди.
Баëнот сешанба куни, бош вазир Булент Эжевит етакчилигидаги Демократик чап партиядан аъзоларнинг оммавий равишда чиқиши муносабати билан, ҳукумат коалицияси парламентда кўпчилик мақомини йўқотганидан сўнг қилинган.
Бугун партиядан яна олти депутат чиқди. Вазирлар маҳкамасининг етти аъзоси истефога берган. Уларнинг фикрга кўра, бош вазир бетоблиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмайди. Биргина май ойида Эжевит икки марта шифоҳонага ëтқазилган.