Интерфакс ахборот агентлиги тарқатган хабарларига кўра, бугун Доғистонда Каспийскида 9 май куни содир этилган террор ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган навбатдаги шахс қўлга олинган.

Доғистон ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, қўлга олинган шахс, Ҳасан Магомедов, 1996 йилдан бери милиция томонидан қидирувда бўлган.
9 май куни Каспийскидаги ҳарбий парад чоғида амалга оширилган портлаш оқибатида 42 киши ўлган, 125 киши жароҳат олган.