Бугун Швейцария ҳукумати БМТга аъзо бўлиш хусусида расмий мурожаат топширди.

Ушбу масала юзасидан ҳал қилувчи қарорни Хавфсизлик кенгаши ва БМТ Бош ассамблеяси чиқаради. Ҳозирча Швейцария ҳукумати мурожаати қачон кўриб чиқилиши белгилангани йўқ.
Маълумки, жорий йилнинг март ойида ўтказилган референдумда мамлакат аҳолиси Швейцариянинг БМТга аъзо бўлиши учун овоз берган эди.
Швейцария БМТ таркибига кирмаса-да, ўтган ярим аср давомида БМТнинг баъзи бўлинмалари фаолиятини амалга оширишда иштирок этиб келган.