Бугун Сочида Россия президенти Владимир Путин ҳамда Франция президенти Жак Шираклар давлатлар ўртасида ҳамкорлик, Яқин Шарқ бўҳронини тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида иқтисодий муносабатларни жонлаштириш билан боғлиқ масалаларни мухокама этдилар.

Бугун норасмий учрашувларнинг иккинчи куни. Кеча, ҳар икки давлат раҳбарлари Афғонистонда олиб борилаётган аксил-террор кампанияси билан боғлиқ кенгқамровли масалаларни кўриб чиққан эдилар. Учрашув давомида асосий эътибор Россиянинг Калининград области билан боғлиқ муаммога қаратилди. Бу ҳусусда чиқиш қилган Жак Ширак Калининград анклав ҳудуди билан боғлиқ муаммо ҳар икки тараф манфаатларидан келиб чиққан холда ҳал этилиши кераклигини урғулади. Ўз навбатида Вадимир Путин ушбу масалада Россия Франциянинг қўллаб-қувватлашига таянажагини маълум қилди.