Ўтган тунда Кашмирнинг Ҳиндистон тасарруфидаги ҳудудларида уч киши отиб ўлдирилди ва бир нафари ислом айирмачилари тарафидан олиб қочиб кетилди.

Бугун Сринагарда бўлиб ўтган намойишлар давомида ҳинд махсус ҳизмати 15 кашмир айирмачисини, шунингдек, 50ка яқин намойишчини хибсга олди. Намойишчилар ҳинд махсус хизматларининг инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузаётгани юзасидан норозилик билдиришган.
Бугун Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жэк Стро Исломободда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келган вазиятни юмшатиш мақсадида Покистон раҳбарияти билан сўзлашувлар олиб бормоқда. Стронинг таъкидлашича, Покистон раҳбарияти Кашмир сепаратчиларининг Ҳиндистон ҳудудларига ўтишларини тўхтатмас экан муаммо хал бўлмайди.
Ўз навбатида Покистон Стродан Ҳиндистон билан музокаралар бошлаш учун воситачилик қилишини сўрамоқда. Кеча Британия ташқи ишлар вазири Деҳлида ҳинд расмийлари билан учрашган эди. Бугун Стро Исломобод расмийлари билан сўзлашувлардан сўнг яна Деҳлига қайтиш ниятида.