Бирлашган Араб Амирликлари Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги Фаластин қочқинлари лагерлари инфратузилмасини қайта тиклашда иштирок этишини ва бунинг учун 27 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Бу борада Бирлашган Араб Амирликлари Қизил яримой жамияти ҳамда БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам масалалари билан шуғулланувчи идораси ўртасида келишувга эришилди. Шу йилнинг апрель ойлари Женинда Исроил қўшинлари ва Фаластин қуролли гуруҳлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтган эди. БМТ маълумотларига кўра, ўша жанглар оқибатида 400га яқин оила бошпанасиз қолган, деярли 1 ярим минг турар – жой биноси вайрон бўлган.