Россия ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Вячеслав Трубников Каспий денгизида ўтказилиши режалаштирилаётган ҳарбий машқлардан мақсад - минтақадаги хавфсизликни таминлашдир, деб баёнот берди.

Шанба куни Трубников Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан сўзлашувлар ўтказди.
Август ойининг бошида ўтказиладиган ҳарбий машқларда Россия Қуролли Кучларининг барча турлари иштирок этади. Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистон мазкур машқларга ўз кузатувчиларини юборадилар.
Каспийбўйи мамлакатлари шу кунгача денгизнинг нефт ресурсларидан фойдаланиш тартиби ҳақида келишиб ололмадилар.