"Нью-Йорк таймс" газетасининг бугунги сонида босилган хабарга кўра, Афғонистонда ўтказилган аксилтеррор амалиётлари чоғида АҚШ авиациясининг ноаниқ зарбалари оқибатида тинч аҳолидан юзлаган киши нобуд бўлган.

Газета ёйинлаган маълумот Афғонистоннинг 11 минтақасида ўтказилган текширувлар натижаларига асосланган. Текширувларга кўра, сўнгги ярим йил ичида авиазарбалар оқибатида 400 фуқаро нобуд бўлган. Мазкур текширувларни ким ўтказгани ҳақида "Нью-Йорк таймс" хабар бермаган.
Газетага кўра, америкалик ҳарбийлар ўз стратегияларини ўзгартириб, толиблар ва "Ал-Қоида" жангариларидан қолган кучларга қарши ердан туриб кураш олиб боришга ўтмоқдалар.