Тожик-Афғон чегарасини бузиб ўтишга уринган қуролли гуруҳ билан ўтган кеча кундузда 5 соат давом этган жанг пайтида тўрт нафар россиялик чегарачи яраланди.

Хабарларга қараганда, Афғонистондан Тожикистон ҳудудига ўтишга уринган тўрт нафар афғонистонлик ва бир тожикистонлик отишма пайтида ўлдирилган.