Германиядаги сиёсий партиялар раҳбарлари мамлакат мактабларида Ислом асосларини ўқитиш вақти келганлигини таъкидлашмоқда.

Шу хусусда немис газетаси “Бильд” Германия сиёсий лидерлари билан суҳбат чоп этди.
Насронийлик асослари Германиянинг кўпгина мактабларида мажбурий фанлар сирасига киради. Ислом асослари эса Берлин ва Шимолий Рейн-Вестфали ҳудудида ўқитилади.
Германияда 3 миллиондан ортиқ мусулмонлар яшайди. Уларнинг 600 минги мактаб ёшидаги болалардир.