Чехия Бош прокурори Мария Бенешкова мамлакат қамоқхоналари Россия мафияси назорати остида эканлигидан хавотир билдирди.

“Млада Фронта Днес” газетасига берган суҳбатида Бенешова чех қамоқхоналаридаги ҳар саккизинчи маҳбус хорижлик, шу жумладан 50 фоиз хориж маҳбуслари Россия, Украина ёки Вьетнам фуқароси эканлигини айтди. Кўплаб рус ва украин фуқаролари махсус бўлинмаларда тайёргарликдан ўтган ҳамда бошқа маҳбусларга ва қамоқхона раҳбариятига ўз ҳукмини ўтказмоқда.
Бенешова қамоқхоналарда ғалаён кўтарилиш эҳтимолини инкор этмади. Унинг фикрича, зудлик билан хавфсизлик чоралари кўрилиши лозим.