Тожикистон ички ишлар вазирлигининг билдиришича, яқинда милиция таъқиқланган Ҳизб ут-Таҳрир гуруҳининг икки аъзосини қамоққа олган.

Бугун вазирлик матбуот вакилининг айтишига кўра, ушланганлардан бири яширин исломий тармоқ ташкил қилишга ва унга ëшларни жалб этишга уринганида, бошқа киши эса Тожикистон ва Ўзбекистонда давлат тўнтариши қилишга чақирилган Ҳизб ут-Таҳрир варақаларини тарқатганида айбланмоқдалар. Ушланган бу икки киши Ўзбекистон фуқароларидир.
Ҳозир Тожикистон қамоқҳоналарида 130 га яқин
Ҳизб ут-Тахрир гуруҳининг лидерлари ва фаоллари ушлаб турилмоқда, уларнинг аксарияти 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилган.