Қароргоҳи Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзбекистонлик журналист Собиржон Эргашев устидан олиб борилаётган маҳкама юзасидан ташвишланиш билдирди.

Журналист таъмигирликда айбланмоқда. Бироқ, ташкилот тарқатган баёнотда айтилишича, Эргашев маҳаллий расмийларни танқид қилгани учун маҳкамага тортилган. Шу боисдан Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Эргашев иши юзасидан тергов натижалари қайта кўриб чиқилишини талаб этмоқда.