Сўнгги маълумотларга кўра, кеча Львовда юз берган фожеа оқибатида 83 киши нобуд бўлди, 116 киши жароҳатланди.

Бу ерда ўтказилган авиашоу пайтида Су-27 қирувчи самолёти бошқарувни йўқотиб қўйиши оқибатида томошабинлар устига қулаб тушди.
Украина президенти Леонид Кучма шанба куни фожеа юз берган ерга етиб келди. Львов аэропортида президент ўтказган мажлис натижаларига кўра, Украина ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Виктор Стрельников вазифасидан озод этилди.
Душанба - Украинада мотам кунидир.