Европа Иттифоқининг раҳбарларидан бири Хавьер Солана бугун Кобулда Афғонистон раҳбари Хамид Карзай билан янги армияни тузиш ва мамлакатда тиклаш ишларини олиб бориш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди.

Европа Иттифоқи Афғонистонга 5 йил давомида йилига 200 миллион доллардан ажратишни режалаштирган.
Солана БМТнинг Кобулдаги вакили Лахдар Брахими билан ҳам учрашади.