АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Фаластин мухторияти вакиллларини августнинг бошида Вашингтонда сўзлашувлар ўтказиш учун таклиф қилганини тасдиқлади.

Жанубий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарда юрган Пауэлл бу ҳақда Деҳлида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берди.
Августнинг бошига режалаштирилган бу учрашув АҚШ президенти Жорж Буш ўтган ойда Фаластин мухторияти бошлиқлигига Ясир Арафатдан бошқа арбобни қўйишга чақирганидан буён америкалик ва фаластинлик вакиллар ўртасида ўтказиладиган биринчи учрашувдир.
Фаластин раҳбарияти вакили Саэб Эрекат таркибига ички ишлар ва иқтисодият вазирлари кирадиган делегацияни бошқариши ҳақида хабар берди.