Туркия парламенти бугун ëзги таътилни тўҳтатиб, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш масаласини муҳокама қилишга киришмоқда.

Парламент раиси ўринбосари сайловларни ноябрнинг учинчисига белгилаш масаласи овозга чоршанба куни қўйилиши кутилаëтганини бидирди.
Саломатлиги ëмонлашгани мунсоабати билан партиясидан кўплаб аъзоларнинг чиқиши натижасида коалицияси заифлашган бош вазир Булент Эжевит муддатидан олдин сайловлар ўтказиш масаласини овозга қўйишга рози бўлган.
Парламентда шунингдек Европа Иттифоқи томонидан таклиф этилган ислоҳотлар дастури муҳокама этилади. Ислоҳотлар дастурига мамлакатда ўлим жазосини бекор қилиш, ҳамда электрон ахборот воситаларида курд тилини қўллашга рухсат бериш каби масалалар киритилган.