Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Саад Иддин Иброҳимнинг ишини қайта кўриб чиққан Миср суди уни етти йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукум қилди.

Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш фаоли инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият юзасидан ҳисоботлар ҳозирлаганликда ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган маблағлардан ноқонуний фойдаланганликда айбланган.
Америка университетининг социология бўйича профессори ва АҚШ билан Миср фуқроликларига эга бўлган Иброҳим бундан бир йил олдин ҳудди шундай айблар билан судланган эди. Аппеляция суди ишни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги қарорга келган.