Афғонистонга оид яана бир хабар. Афғонистон лидери Ҳамид Карзай бугун Кунар, Лағмон, Боғлон ва Лоҳар вилоятлари губернаторларини тайинлади.

Ўтиш даври ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, янги губернаторлик лавозимларига келиб чиқишлари бошқа жойлардан бўлган одамлар тайинланган.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Карзай ана шундай чора орқали минтақалардаги дала командирларининг таъсирини чеклашга уринмоқда.