Бугун Украинада, шанба куни Львовда содир бўлган ҳалокат қурбонлари ҳотирасига мотам ўтмоқда.

СУ-27 русумидаги қирувчи учқичнинг авикўргазма пайтида ерга қулаши оқибатида 83 одам, шу жумладан 19 бола ҳалок бўлди. Юздан зиëд одам жароҳатланган. Шулардан 18 кишининг аҳволи ўта оғирдир.
Украина раҳбариятининг фикрига кўра, ҳалокатга ҳарбийларининг маъсулиятсизлиги сабаб блўган. Республика бош прокурори Святослав Пискуннинг сўзларига кўра, ҳодиса муносабати билан ҳибисга олинган юқори мартабали ҳарбийлар тергов якунланмагунича қамоқда сақланади. Самолет учувчиларига нисбатан ҳам эҳтиëт чораларини кўриш масаласи ўрганилмоқда.