Ёзги таътилдан чақириб олинган Туркия парламенти аъзолари бугун иккинчи кун муддатидан аввал сайловлар ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқдалар.

Бош вазир Булент Эжевет қарши бўлишига қарамасдан қонун чиқарувчилар ноябр ойида сайловлар ўтказиш ҳақидаги таклифни муфассал муҳокама қиляптилар. Эжевет муддатидан аввалги сайловлар иқтисодий ислоҳот дастурининг бажарилиши ҳамда Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш йўлидаги уринишларига путур етказиши ҳақида огоҳлантирди.