Бугун Франция президенти Жак Ширак ва Германия канцлери Герхард Шрёдер Германиянинг Шверин шаҳрида учрашдилар.

Музокаралар чоғида келгусида Европа Иттифоқи фермерларига ёрдам кўрсатиш масаласи кўрилиши тахмин қилинди. Учрашувда Франция Бош вазири Жан-Пиер Раффарин, шунингдек, ҳар икки мамлакатнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари иштирок этдилар.