Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Японияга уч кунлик сафарини давом эттириб бугун Токиода Япониянинг сиёсий ва бизнес лидерлари билан учрашди.

Кеча Каримов Бош вазир Юнихиро Коизуми билан учрашди. Япония Ташқи ишлар вазирлиги, икки лидер бизнес алоқалар, шунингдек, сиёсий ва маданий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган хужжатни имзолаганларини билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг яна маълум қилишича, Коизуми ва Каримов “Ипак йўли энергия миссияси” деб номланган энергия лойиҳаси борасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишганлар. Ислом Каримов эртага Япониядан Ўзбекистонга жўнаб кетади.