Бугун Қуддус шаҳрида худкуш террорчи бомба ҳужумини уюштирди.

Натижада террорчининг ўзи ўлди ва бир нечта киши яраланди. Қуддус шаҳри полицияси бошлиғи Миккей Леви, тушлик пайтида уюштирилган ушбу бомба ҳужумида тўрт киши яраланганини билдирди.
Бугун эрталаб Ғарбий соҳилда икки нафар кўчириб келтирилган яҳудий Жаммиан қишлоғига ёқилғи олиш учун кирган пайтида фаластинликлар томонидан отиб ўлдирилди. Фаластин лидери Яссир Арафатнинг Фатаҳ ҳаракатидаги қуролли “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи ушбу воқеа масъулиятини ўз зиммасига олди.
Шунингдек, бугун бир фаластинлик яхудийлар яшайдиган Итамар аҳоли пунктига кириб бир кишини пичоқлаганидан кейин Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди.