Хитой ҳукумати АҚШ билан мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича сўзлашувлар бошлайди.

Бу хусусда Хитой халқ республикаси ташқи ишлар вазири Тан Цзясюань АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл билан учрашгандан сўнг айтди.
АҚШ Хитой ҳукумати инсон ҳуқуқларини поймол этаётганлигини бир неча марта танқид қилган. Пекиннинг билдиришича, мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотларигина бу борада илгари силжиш кузатилмаяпти деган фикр билдирмоқда, дейди Хитой ташқи ишлар вазири.